Audi водородли кроссовери ҳақида янги маълумот тарқалди

Audi водородли кроссовери ҳақида янги маълумот тарқалди

2015 йил кузида Франкфурт автосалонида Audi компанияси e-tron quattro концептини тақдим этди, у навбатдаги Q6 моделининг тимсоли эди. 2016 йил январида эса h-tron quattro прототипи намойиш этилади.

Auto Bild компаниядаги манбаларига таяниб хабар беришича, машина мотори ўзгаради. e-tron quattro электромобиль бўлса, буниси h-tron quattro водородли ёнилғига ишлайди.

Янги агрегатнинг тавсифи, ҳозирча, ошкор этилмади. Техник таъминоти Audi e-tron quattroникига яқин бўлиши тахмин қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу прототип 503 от кучига эга бўлиб, айлантириш моменти 800 Н∙м.

Audi h-tron quattroнинг яна бир хусусияти юксак аэродинамик кўрсаткичидадир. Масалан, автомобиль кузовида 80 км/соат тезликдан ошганида ҳаво қаршилигини кесувчи элементлари бўлади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"