Россиядаги GM Uzbekistan автомобиллари савдоси 46 фоизга пастлади

Россиядаги GM Uzbekistan автомобиллари савдоси 46 фоизга пастлади

2015 йилги савдолар натижасига кўра, 2015 йилда Россияда янги енгил автомобиллар савдоси 35,7 фоизга пастлаб, жами 1 миллион 601 минг дона машина сотилган. Бу ҳақда “Европа бизнеси ассоциацияси” ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Россия бозорида савдолар ҳамжи 2012 йилда рекорд натижани қайд этди. Ўша йили 2,93 миллион дона машина сотилган эди. Шундан сўнг сотилган автомобиллар сони мунтазам равишда камайиб борди: 2013 йилда — олти фоизга (2,77 миллион дона), 2014 йилда — 10 фоизга (2,49 миллион дона).

Хусусан, 2015 йилнинг декабрь ойида 123 682 дона автомобиль сотилди. 2014 йилнинг шу даврида эса 147 минг дона сотилган бўлиб, натижа 45,7 фоизга кам демакдир.

Хусусан, 2015 йилда энг кўп Lada бренди остида чиқарилган автомобиллар харид қилинган. Улар сони 269 096 донани ташкил этди (2014 йилда – 387 307). KIA компанияси эса 2015 йилда 163 500 дона автомобиль сотиб, рўйхатнинг иккинчи поғонасидан ўрин олди (2014 йилда — 195 691). Кейинги ўринларда Hyundai (161 201), Renault (120,411) ва бошқалар тилга олинди.

Daewoo бренди остида Россия автобозорига кириб борган GM Uzbekistan эса 2015 йилда Россияда 20 451 дона автомобиль сотди. Бу эса 2014 йилги 37 695 донага қараганда 46 фоиз кам демакдир.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#GM Uzbekistan