Daewoo Matizнинг Ҳиндистонлик авлоди “йўлтанламас”га айланди

Daewoo Matizнинг Ҳиндистонлик авлоди “йўлтанламас”га айланди

Ҳиндистон автосалонларида Chevrolet Beat Cross нишона нусхаси (концепт) намойиш этилади.

General Motorsнинг Ҳиндистон бўлинмаси Beat (ўзимизнинг Spark) хэтчбекининг йўлтанламас нусхаси тасвирини расман кўрсатди. Унинг номи Cross. IndianAutosBlog нашри янги йўлтанламас автомобиль Деҳлидаги Auto Expo кўргазмасида намойиш этилишини ёзди.

Расмига қараб хулоса қилсак, Chevrolet Beat Cross бизга таниш Sparkдан фарқи йўқ ҳисоб. Аммо кичик ўзгаришларга учраган, масалан, бампернинг пластикли ҳимояси, томи, диод чироқли фараси ва туманга қарши чироқлари бошқача кўриниш олган.

Chevrolet Beat Crossнинг бирор-бир техник хусусияти, серияли ишлаб чиқаришга ўтиш муддати тўғрисида хабар беришганича йўқ. Оддий Spark двигатели ўрнатилиши эҳтимоли катта, аммо машина таги йўлдан баландроқ бўлиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз: оддий Chevrolet Sparkнинг 1,4 литрли мотори 98 от кучига эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"