General Motors Россия бозоридан кетиб 443 млн доллар йўқотди

General Motors Россия бозоридан кетиб 443 млн доллар йўқотди

АҚШнинг йирик автомобиль бренди General Motors 2015 йилнинг баҳоридан Россияда иш фаолиятини тўхтатган эди. Шундан бери Chevrolet ва Opel сингари таниқли автомобиллар ҳам рус бозорини тарк этди. Компаниянинг ҳисоботида қайд этилишича GM РФ бозоридан кетиб 443 млн доллар йўқотди.

General Motors вакиллари чиқиб кетиш сабабини Россияда компания истиқболини ва муваффақиятли ҳамкорликни кўрмаётганликлари билан изоҳлашмоқда. Автобозордаги умумий вазият яхши эмас, шунинг учун катта инвестициялар киритиш ўзини оқламайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#General Motors

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"