Хитойликлардан бундай автомобилни ҳеч ким кутмаганди

Хитойликлардан бундай автомобилни ҳеч ким кутмаганди

Женеванинг шов-шувли тақдимотларидан яна бири Хитой Techrules фирмасининг кўргазмаси бўлди.

Унда хитойликлар томонидан патентланган қатор технологиялар умумий TREV (Turbine Recharging Electric Vehicle) номи остида қўлланган. Эътиборга сазовор тарафи батареялар блокини зарядлаш учун махсус микротурбинадан фойдаланилганлигидир. Бу блок олтита электромоторни таъминлайди, жами қуввати 1044 от кучига тенгдир. Электр режимида 150 км, тўла ёнилғи бакларини ҳам қўшганда 1200 км йўл босади. Пойга учун мўлжалланган тури авиакеросин ва бензинда, оддий йўлда юрадигани табиий газда ишлайди. Ёнилғи сарфи рекорд даражада паст – 100 кмга атиги 0,18 литр!

Автомобиль кўринишидаги шиддат бежизга эмас: 100 км/соат тезликка 2,5 сонияда эришади, энг юқори тезлиги 350 км/соат. Techrules фирмаси “микротурбина” технологиясининг истиқболига ишонади. Лойиҳани давом эттириб, келаси йилда бундан ҳам такомиллашган автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштиряпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"