АЛАМ ва ҚАЛАМ (нур қайтарувчи нимча тўғрисида мулоҳазалар)

АЛАМ ва ҚАЛАМ (нур қайтарувчи нимча тўғрисида мулоҳазалар)

Нур қайтарувчи жилет масаласиям роса сийқаси чиқиб кетди. Ҳеч қаерда бизчалик муҳокама қилинган бўлмаса керагов. Бунга сабаб, ҳали мактабни битирмаган болага магистрлик мантиясини кийгазиб қўйилганида ҳамма ажабланганидек Нур қайтарувчи жилет ҳам кўпчиликка ғайритабиий туюлаяпти.

Нур қайтарувчи жилет керакми? Албатта керак. Қачонки, кунни қоронғу вақти бўлса, сиз кетаётган йўл ёритилмаган бўлса, мабодо балонигиз панд бериб уни алмаштириш керак бўлса, ва алмаштириш лозим бўлган балон автомобилни чап томонида бўлиб чиқса, Аваринка ёқиб қўйилган ҳолда ва огоҳлантирувчи учбурчак белгини «англай олмаган» орқадан келаётган ҳайдовчи нур қайтарувчи жилетни кўриб (албатта кийиб олган бўлсангиз) ҳушёр тортиши керак. Шу ҳолатда келиб чиқиши мумкин инсоний талофат олди олинади.

Энди савол айни шу ҳолат юзасидан дейлик бир йилда қанча одам жабр кўради? Тушунишимча (ва тушунтиришларича) нур қайтарувчи жилетдан мақсад инсоний талофатни олдини олиш. Энди яна бир савол: Ўртача статистик бир йилда авто авариялар (ДТП, ЙТҲ)да ҳавсизлик ёстиқчалари (Airbag) йўқлигидан қанча киши жабрланади? Қанчаси умрбод ногирон бўлиб қолади? Қанчаси ҳаётдан кўз юмади?

Бу ЙТҲда жабир кўриш учун юқорида санаб ўтилган сабабларни бўлиши ҳам шарт эмас. Аминманки ЙТҲда xавфсизлик ёстиқчалари йўқлигидан ҳалок бўлаётганлар сони, Нур қайтарувчи жилет йўқлигидан ҳалок бўлаётганлардан кўп, бир неча ўн баробар кўп. Соғлом фикрли киши буни рад этмаса керак. Инсон xавфсизлигини таминлаш муҳим экан (ҳар ҳолда бизга шундай тушунтиришаябди), муаммони энг долзарб нуқтасидан ечилмайдими? Масалалар ҳал этилаётганида муҳимлик даражасидан келиб чиқилмайдими? Олий таълимда МАНТИҚ фани бекорга ўқитилмаса керак? Битта ўзгартириш билан ҳайдовчиларни қўшимча жиҳоз ҳарид қилишга мажбурлаш мумкину.

Нега битта қарор билан ЎзАвтоСаноатни 100% автомобилларни ҳавсизлик ёстиқчаси билан ишлаб чиқаришни талаб этиш мумкин эмас? Ёки ЙТҲ келиб чиқишида асосий сабаблардан бири бўлган, йўлларнинг сифатсизлиги, йўл чизиқларини, йўл белгиларини талабга жавоб бермаслиги оқибатида қанча инсон (ҳайдовчи, йўловчи, пиёда) тан жароҳати олади. Аминманки бу ерда ҳам жилет йўқлигидан жабр кўрувчилардан 10 баробар кўп бўлади.

Менга бир нарса доим қизиқ, бизда айни муаммони ўзини ечишни эмас, атрофида айланиб юришни яхши кўрамиз. Дейлик, ўша нур қайтарувчи жилет масаласида, нега қатнов бўладиган йўл қоронғу бўлиши керак, ёритиб қўйилсин. Йўллар равон ва тоза бўлса балон ҳам тешилмайди. Демак жилетга ҳам ҳожат қолмайди. Ахир ҳайдовчи шулар учун йўл солиғини (бензин, дизелда литрдан; газда кубига) тўлайди-ку. Агар xавфсизлик аввал шу даражага кўтарилиб кейин жилет талаб этилса ана унда гап сўзсиз ҳамма амал қила бошлайди, ҳудди ривожланган давлатларга ўхшаб. Фуқаролар англайдиларки ҳавсизликка талаблар такомиллашиб борябди. Масалани ечишда пала партиш чоралар билан йўлларда ҳаракатланиш xавфсизлигини тартибга солиб бўлмайди. Зинани биринчи поғонаси қолиб, тўртинчисига қадам қўйиш мумкин эмас.

Обиджон Латипов Facebook саҳифасидан олинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"