31 мартда Teslaдан ҳамёнбоп янги русум

31 мартда Teslaдан ҳамёнбоп янги русум

Tesla компанияси раҳбарияти шу ойнинг охирида Model 3 русумини кўрсатишини маълум қилди. Тақдимот Жанубий Каролинада ўтказилади.

Tesla Model 3 нархи 35 минг доллар бўлиши ҳақида гап-сўзлар юрибди, аммо компания бу хабарни шарҳламади. Экспертлар фикрича, Tesla Model 3 BMW M3 ва M4лар билан рақобатлашади.

Янги электромобилга Model S каби двигатель ўрнатилади, аммо пухта ишланган аэродинамикаси сабаб машина ўта тезкордир. 4-4,1 сонияда юз тезликка чиқади. Тўла заряди билан 700 км йўл босиши мумкин. Илгари бу кўрсаткич 450 км эди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"