«Тесла» Model S седанини янгиламасликка қарор қилди

«Тесла» Model S седанини янгиламасликка қарор қилди

Tesla Motors компанияси яқин вақт ичида Model S электроседанини рестайлинг қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Америка компаниясининг коммуникациялар бўйича менежери Коби Бруклинга асосланиб, Road and Track нашри хабар бермоқда.

Tesla Model S 2012 йилдан бери ишлаб чиқарилмоқда ва шундан бери ҳеч қандай услубий ўзгаришларга учрамаган. Айни вақтда автоишлаб чиқарувчи тўрт эшикли моделни техник томондан (двигатель, батареялар, электроника ва хавфсизлик тизимини) кучайтириб борганди.

2014 йил кузида седаннинг энг кучли модификацияси — P85D пайдо бўлди. Тўлиқ юргизгичли Model S олд ўқига 224 от кучига тенг, орқа ўқига эса 476 от кучига тенг электромоторлар ўрнатилган бўлиб, улар биргаликда 700 от кучини беради.

Бундан ташқари, седанда яримавтомат ҳайдаш тизими ҳам мавжуд бўлиб, белгиланган ҳаракатланиш бўлаги бўйлаб автомобилнинг мустақил равишда юришига имкон беради. Автомобиль электроникаси йўл белгиларини таниш ва шу асосда тезликни ошириш ёки тўхташ ҳақида қарор қабул қила олади.

2015 йил ёзида Model S’нинг топ-версияси Ludicrous Mode режимига эга бўлди — у автомобилни 0 дан соатига 100 километрлик тезликка эришиш вақтини 3,1 сониядан 2,8 сониягача камайтиради. Бундан ташқари, аккумляторлар сиғими 85 киловатт-соатдан 90 киловатт-соатгача оширилди, натижада ҳаракат захираси 460 километрдан 480 километргача кўпайди.

2015 йилнинг учинчи чорагида «Тесла» 11,58 минг дона Model S сотди, бу 2014 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 49 фоизга кўп.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Model S

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.