Tesla Model 3 электрокари учун 300 мингга яқин буюртма олди

Tesla Model 3 электрокари учун 300 мингга яқин буюртма олди

Автомобиль ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси Model 3 электромобили учун 276 минг дона олдиндан буюртмалар қабул қилди. Бу ҳақда бренд раҳбари Илон Маск ўзининг твиттердаги аккаунтида хабар берган.

«Шанба куни охиригача Model 3 учун 276 минг дона олдиндан буюртмалар келиб тушди», — деб ёзади у.

Унинг сўзларига кўра, олдиндан берилаётган буюртмалар кун сайин ошиб бормоқда.

Комплектация ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти. Янги моделнинг энг арзон нархи 35 минг долларни ташкил қилмоқда. Tesla линейкасидаги энг арзон электрокарга буюртма бериш учун олдиндан тўланадиган сумма 1 минг долларни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, компания раҳбари мазкур янги моделни ўтган ҳафта бошида омма эътиборига тақдим қилганди.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.