Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” ойлиги бошланмоқда

Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” ойлиги бошланмоқда

Ўзбекистонда 10-апрелдан 10-майгача “Тоза ҳаво” тадбирининг биринчи босқичи ўтказилади. Бу ҳақда “Туркистон-пресс”га таяниб, “Газета.уз” хабар бермоқда.

Автомобилларни двигателдан чиққан газлар токсик хусусияти ва тутуни бўйича мониторингдан ўтказиш бўйича операция Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда ўтказилади. Тадбирга бағишлаб Тошкентда ўтказилган семинарда таъкидланишича, “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказиш бўйича ахборот кампаниясига Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи ҳам қўшилган.

Тадбир давомида ҳавога кўп миқдорда зарарли ташланмалар чиқарадиган карбюратор двигателли ва дизел автомобилларига алоҳида эътибор қаратилиши кўзда тутилган. Маълумот учун, ўтган йили Ўзбекистонда 7 мингга яқин транспорт воситаси газ ёқилғисига ўтказилган, бу эса ўз навбатида, ҳавога чиқариладиган зарарли ташланмалар миқдори 8 минг тоннадан зиёдга камайишига олиб келган.

Манба: Gooper.Uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.