Яқин Шарқда “ақлли” автотураргоҳлар синови бошланди

Яқин Шарқда “ақлли” автотураргоҳлар синови бошланди

БААдаги Etisalat телекоммуникация гиганти ва Huawei компанияси Яқин Шарқда “ақлли” автотураргоҳлар учун технологияларни синовдан ўтказиш ишлари бошланганини маълум қилишди.

Бу ерда гап Low Power Wide Area ёки LPWA — энергия самарадор тизимларидан фойдаланадиган глобал тармоқлар ҳақида кетмоқда. Улар кўп маблағ талаб қилувчи, кучсиз қамров ва қурилмалар батареясининг ишлаш вақти чеклангани каби камчиликларга эга 2G/3G уяли тармоқларида амалга ошириш қийин бўлган катта миқдордаги “Интернет буюмлар” (IoT) иловалари ва машиналараро коммуникация (М2М) дастурлари билан ҳисоблашиб фаолият кўрсатувчи янги турдаги тармоқларни ўзида мужассамлаштирган.

“Тор полосали Интернет буюмлари” (NB-IoT) номини олган янги технология 4.5G стандартига асосланган. У LPWA тармоғида бунёд этилган мобил алоқа операторларига мавжуд процессорлар, IT-манбалар ва инфратузилмалардан қайта фойдаланиш имконини тақдим этади.

“Ақлли” автомобиль қўйиш (парковка) – смарт-шаҳарларнинг вертикал тузилмаларидан энг муҳим қисмлардан бири бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам, фойдаланувчилар, ҳам хизматлар провайдерлари, ҳам мобил алоқа операторлари учун наф келтиради. Интеллектуал датчикларга эга майдончалар автомобиль ҳайдовчисига транспорт воситасини қўйиш учун жой қидиришга ёрдам беради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!