Келажакнинг ҳайдовчисиз юк машиналари концепти тақдим этилди

Келажакнинг ҳайдовчисиз юк машиналари концепти тақдим этилди

Ҳозирда автомобиль қурилиш компаниялари ҳайдовчисиз бошқарилувчи автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш устида қизғин иш олиб бормоқда ва яқин келажакда автоном қурилмалар барча йўлларда пайдо бўлиши мумкин.

Мазкур тенденция ривожланиши билан бирга биз одатда ўрганиб қолган юк машиналари ўрнини инсоннинг аралашувисиз ва тўхтовсиз бошқариладиган янги автомобиллар эгаллай бошлайди.

302010a1

Дизайнер Zoltan Major ўзининг шахсий концепцияси асосида келажак юк машинасини ишлаб чиқди. Унинг тасаввурида транспорт воситаси учун ҳайдовчи шарт эмас ва шунинг учун у яратган юк машинасининг олд тарафида бошқарув кабинаси мавжуд бўлмайди. Кабина ўрни ҳаво қаршилигини камайтириш мақсадида аэродинамик дизайнга эга бўлиб, ёқилғи ва энергия самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган.

Навигацияни амалга ошириш учун трасса ва йўл ҳаракати қатнашчиларини сканерловчи махсус датчиклар ва улардан келаётган маълумотларни таҳлил қилиб, ҳайдовчисиз юк машинанинг манёврларини назорат қилувчи жуда ҳам кучли бўлган борт компьютери ўрнатилади. Йўллардаги оптимал оқимни таъминлаш мақсадида бир неча юк машиналарининг ҳаракатини синхрон тарзда амалага ошириш ҳам мумкин бўлади.

302010a2

302010a3

Манба: Kun.uz

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.