Европа Иттифоқи автоном машиналарни жорий этишга рози

Европа Иттифоқи автоном машиналарни жорий этишга рози

14 апрел куни Амстердамда Европа Иттифоқи мамлакатларининг 28 транспорт вазири йиғилди ва автоном машиналарни ривожлантириш декларациясини имзолади. Унда сўнгги 100 йилдагидан кўра келгуси 20 йилда бир жойдан иккинчи жойга кўчиш осонлашуви ҳақида сўз боради. Бу жараённи жадаллаштириш ва жамиятни унга тайёрлаб бориш учун ЕИ мамлакатлари соҳадаги меъёрий келишувларни, қонун ва қоидаларини (миллий, европача, халқаро) ишлаб чиқиш; автомобиль-автомобиль (V2V) ва автомобиль-инфраструктура (V2I) алоқа тизимларини жорий этиш бўйича кучларни йўналтириш мажбуриятини олдилар.

Бундан ташқари декларацияда автоном транспорт амалиётга киритилиши йўлидаги ҳуқуқий тўсиқларни бартараф этиш; ҳар хил шароитларда машиналарни ҳамкорликда синаб кўриш; бу соҳада АҚШ ва Япония сингари давлатлар билан ҳамкорликда иш юритиш ва бошқа вазифалар қайд этилган.

Энди эса французлар Амстердамда намойиш қилган ҳайдовчисиз автомобиллар видеосини томоша қилинг.

Автомобилда олти турдаги датчиклар бор: 22та ультратовушли датчик, ҳар бирининг кўриш бурчаги 180 градус бўлган тўрт камера, ўртача радиусли тўрт радар, уч лазерли сканер, уч хил фокус масофага эга олд камера ва узоқ диапазонли олд радар. Renault вакиллари ушбу прототиплар бир қанча мамлакатлар йўлларида синовдан ўтганлиги ва юзлаб соат йўл  юрганини айтди. Renault 2020 йилда Европага ҳаммабоп нархда ҳайдовчисиз автомобиль етказиб бермоқчи.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"