Ўзбекистонда ДЙҲХХ ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

Ўзбекистонда ДЙҲХХ ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

Йўл ҳаракати қоидаларида ҳаракатнинг иштирокчиларига оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар аниқ ифода этилган. Жумладан, ҳайдовчилар ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ходимининг ҳам. Қуйида уларнинг айрим ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид савол-жавоблар эътиборинга ҳавола этилади.

  1. ДЙҲХХ инспекторининг ташқи кўриниши қандай бўлиши керак?

ДЙҲХХ инспектори тўлиқ хизмат либосида бўлиши керак. Кечқурунлари – ёруғлик қайтарадиган жилетда бўлиши мажбурий. Шунингдек, шахсий рақами туширилган кўкрак нишони ва мазкур нишон рақами қайд этилган шахсини тасдиқловчи гувоҳнома бўлиши лозим. Жезл (кўча ҳаракатини тартибга солувчи таёқча) ўрнатилган намунадагидек.

  1. Ҳайдовчи инспектордан ҳужжатларини тақдим этишни талаб қилиши мумкинми?

Инспектор ҳайдовчининг талабига кўра ҳужжатларини тақдим этишга мажбур. Аммо уларни ҳайдовчининг қўлига беришга мажбур эмас.

  1. Автомобиль бошқариб кетаётган ҳайдовчи мажбурияти нималардан иборат?

Қоидаларга риоя қилиш ва тўлиқ ҳужжатлар жамланмаси – машина, тиркама, юк (агар зарур бўлса), техник кўрик талони, экологик талон ва тегишли тоифа учун ҳайдовчилик гувоҳномаси. ИНспектор талабига биноан тўхташи, унга текшириши учун ҳужжатларини тақдим этиши, зарурият туғилганида инспектор талаби билан тиббий экспертизадан ўтиш учун бориши лозим.

  1. Инспектор тўхтатганда машинадан тушиши керакми?

Ҳайдовчи тўхтатилган вақтда машинадан тушмаслик ҳуқуқига эга. Янада аниқроғи, инспектор унинг олдига бориши ва ўзини таништириши, яъни исм-фамилияси, унвони ва лавозимини маълум қилиши лозим.

  1. Инспектор ҳайдовчи бўлмаганда давлат рақамини ечиб олиш ва олиб кетиш ҳуқуқига эгами?

ДЙҲХХ ходимлари қуйидаги автотранспорт воситаларидан давлат қайд белгиларини ечиб олиш ҳуқуқига эга:

— техник кўрикдан ўтишда носоз деб топилса;

— техник кўрикдан ўтмаса;

— тегишли рухсатларни олмасдан қайта жиҳозланган бўлса.

  1. Қоидабузарлик йўллардаги фото ва видео ускуналари томонидан қайд этилса, далолатнома тузиладими?

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео техник воситалари орқали белгиланган ҳаракат тезлигидан ошиб кетилган ёки светофорнинг тақиқловчи сигналидан ўтиб кетиш каби қоидабузарликлар қайд этилса Йўл ҳаракат қоидаларининг бузилиши тўғрисида далолатнома тузилмайди.

  1. Йўллардаги камералар орқали аниқланган қоидабузарлик ҳайдовчилик талонига қайд этиладими?

Фото ва видео қайд этиш воситалари томонидан тасдиқланган маъмурий қоидабузарликлар талонга қайд этилмайди.

  1. ДЙҲХХ ходими далолатнома расмийлаштирилганидан кейин ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни олиб қўйиши мумкинми?

Йўқ. Далолатнома расмийлаштирилганидан сўнг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон қайтириб берилиши шарт. Фақатгина Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўзда тутилган қоидабузарлик содир этилмаган бўлса. Бундай ҳолатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади, талон эса ҳайдовчига қайтарилади. Агарда ҳуқуқдан маҳрум этиш ҳақидаги биринчи маъмурий иш кўриб чиқилаётган вақтда қайта қоидабузарлик кўрилаётган бўлса, талон ҳам олиб қўйилиб, вақтинчалик рухсатнома берилади.

  1. Радарга тушган вақтда нимага эътибор қаратиш керак?

Эсда тутиш керакки, радар тезлик билан биргаликда автомобилингиз давлат рақимини ҳам акс эттириши керак. Шундагина белгиланган тезликдан ошиш далили ҳақида гапириш мумкин.

  1. Агарда тезлик белгиланган меъёрдан 5 км камроққа оширилган бўлса далолатнома тузиладими?

Йўқ. Маъмурий далолатнома фақатгина рухсат берилган тезликдан 5 км/соат ва ундан ошиқ тезликда ҳаракатлангандагина тузилади. 5 км/соатдан камроқ тезлик учун у тузилмайди.

Савол ва жавоблар Норма.uz портали маълумотлари асосида UzNews сайти томонидан тузиб чиқилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!