Қозоғистонлик сенатор маст ҳайдовчиларни калтаклашни таклиф қилди

Қозоғистонлик сенатор маст ҳайдовчиларни калтаклашни таклиф қилди

Қозоқ сенатори Бектас Бекмуродов бош вазирнинг депутатлик сўровида сарлавҳадаги таклифни билдирди. Бу таклиф Бош прокуратурага ҳам қаратилган.

Бекназаровнинг мулоҳазасига кўра, Қозоғистонда маст ҳолда автомобиль бошқарганларга жазони кучайтириш лозим. Маст қилувчи ичимлик ичиб машина ҳайдагач гувоҳномасидан ажралган, аммо яна рулга ўтирганларни махсус жазоламоқ керак.

Бектас Бекназаров бундай қоидабузарларни омма олдида калтаклаш лозимлигини таъкидлайди. “Бундай жазо ўз натижасини беради. Мен бу масалани атай ўрганганман”, дейди сенатор.

Шунингдек, у ичкиликбоз ҳайдовчилар учун қатъий жазо қўлловчи давлатларда йўл-транспорт ҳодисалари кескин камайганини урғулади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"