Рус компанияси йўловчи ташувчи дрон ясайди

Рус компанияси йўловчи ташувчи дрон ясайди

Россиянинг “Авиатон” компанияси йўловчи ташувчи учувчисиз аппарат ясамоқчи. Аппарат вертолёт сингари тик кўтарила олади, узоқ масофаларга эса самолёт каби парвоз қилади. Дрон муаллифлари унга “СерВерт СВ5Б” дея ном бериб, аэродромдан ташқаридан фойдаланиш мумкинлигини таъкидлашмоқда. ”AeroNet” гуруҳи раҳбари қўнишга шароит йўқ жойларда йўловчи ташиш учун бу аппарат қулайлигини ва лойиҳа истиқболи баландлигини айтди.

Дрончага элдан бурун “учар такси” деб ном қўйиб олишди. “Авиатон” бош директори Афтондил Хачапуридзе нишона нусхани яратиш учун 1,5 рубль лозимлигини ва 70 фоизини AeroNet гуруҳи ажратишга тайёрлигини маълум қилди. Ялпи ишлаб чиқаришга ўтилганида таннархи бироз пасайиб, бир нусхасининг баҳоси 1 млн долларга етмайди

AeroNet эксперт гуруҳи 2020 йилга бориб ҳавода учувчисиз транспортлар қатнови йўлга қўйилишига ва учувчисиз аппаратларнинг тижорий мақсадларда қатновини тартибга солувчи қонун чиқарилишига ишонч билдирмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"