Хитойда логотипи Феррариникига ўхшаш автозавод очилди

Хитойда логотипи Феррариникига ўхшаш автозавод очилди

Бу ҳақда CarNews China портали хабар тарқатди. Маълум бўлишича, Hanteng Autos компаниясига 2013 йилда асос солинган. Hanteng Autos шу йилнинг 12 апрелида X7 SUV йўлтанламасини тақдим этди. Автомобиль икки турдаги двигатель билан жиҳозланган: 1,5 ва 2 литрли (мос равишда 150 ва 190 от кучига эга).

Хитой автозаводлари бировдан нусха кўчирганида ажабланишнинг ҳожати йўқ, жумладан, мазкур кроссовер ҳам Хитойнинг Zotoe T600 паркетниги ва Audi русумидан кўчирилган.

Hanteng Autos раҳбарияти ҳар йили 100 минг кроссовер ишлаб чиқариш салоҳиятига эгалигини билдирди. X7 SUV баҳоси 80 минг юан атрофида (12 минг доллар).

(логотипларни солиштиринг)

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"