Марихуана қонунийлаштирилгач автоҳалокатлар сони кескин ортди

Марихуана қонунийлаштирилгач автоҳалокатлар сони кескин ортди

Наркотик модда истеъмолига қонуний тус берилгач ЙТҲ сони икки баробарига ортиб кетди, деб хабар бермоқда АҚШнинг “Йўл хавфсизлиги учун” фонди.

Экспертларнинг ҳисоб-китобига қараганда, 2013 йилда автоҳалокатда одам ўлдирган ҳайдовчиларнинг 8 фоизи марихуана истеъмол қилган бўлса, бу сон 2014 йилда 17 фоизни ташкил этган.

Бу марихуанани қонунийлаштирган Вашингтон штатига доир маълумотлардир. Оқибати ўлим билан якун топган автоҳалокатлар сонининг кескин ортиши ҳукуматни ташвишга солди. Вашингтон штати бошқа штатлар учун наркотик моддани қонунийлаштиришнинг оқибатига яққол мисол бўлмоқда.

Америка автомобиль уюшмаси ҳайдовчилар учун наркотик модданинг рухсат этилган миқдори жорий этилишини танқид остига олмоқда. Наркотик модда турли одамларга турлича таъсир кўрсатади, шу сабабли истеъмолдан маълум муддат ўтгач, рулга ўтирган ҳайдовчи тамоман ҳушёр ҳолда деб бўлмайди, дейди экспертлар.

Эслатиб ўтамиз: Вашингтон, Орегон, Колорадо ва Аляска штатларида ҳамда Колумбия округида марихуана истеъмол қилишга рухсат берилган. Бундан ташқари АҚШнинг 20 штатида тиббий мақсадда наша истеъмол қилиш мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"