Москванинг бутун ер усти транспорти Wi-Fi’га уланади

Москванинг бутун ер усти транспорти Wi-Fi’га уланади

2016 йил охиригача Москванинг бутун ер усти транспорти – автобус, трамвай ва троллейбуслар бепул симсиз интернет – Wi-Fi’га уланади. Бу ҳақда «Мосгортранс» ДУКга иқтибос келтирган ҳолда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар бермоқда, деб Kun.Uz ёзмоқда.

«Янги хизмат йўловчилар орасида оммавийлашмоқда. Mosgortrans_Free тармоғида лойиҳа февралда бошлангандан бери 250 мингдан кўпроқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, интернет-сессиялар миқдори миллиондан ошиб кетди», деб айтди корхона бош директори Евгений Михайлов.

Корхона маълумотларига кўра, ҳозирда Москванинг 4 мингдан кўпроқ транспорт воситасига Wi-Fi уланган. Йўловчилар транспортда Wi-Fi’нинг борлигини унинг салонидаги махсус маълумот наклейкасидан билишлар мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.