Uber барчани таксига ўтирғизмоқчи

Uber барчани таксига ўтирғизмоқчи

Uber компанияси шахсий автомобилдан тамоман воз кечиш мумкинлигига АҚШ фуқароларини ишонтирмоқчи. Бунинг ўрнига у ўз хизматини таклиф қилади. Шу мақсадда Uber инвесторлар билан субсидия ажратиш бўйича бўйича шартномалар тузмоқчи.

Forbes хабарига кўра, компания Сан-Францискодаги Parkmerced девелопер ширкати билан дастлабки битимни тузди. Битимга кўра Parkmerced янги мижозлари Uber хизматидан ҳамда жамоатчилик транспортидан фойдаланиш учун ҳар ой 100 доллар миқдорида субсидия олади.

Uber ўз навбатида янги мижозларнинг яшаш жойидан энг яқин метро ёки бошқа транспорт бекатигача бўлган масофа учун йўл ҳақи 5 доллардан ошмаслигини кафолатлайди. Бундай шароит тақдим этилгач, америкаликлар шахсий автомобилидан фойдаланишига эҳтиёж қолмайди, деб ҳисоблайди Uber.

“Бу илғор ва фозил одамлар шаҳрини қуриш учун қўйилган биринчи ғиштдир. Бу битим инвесторлар билан келажакда тузиладиган кўплаб шартномаларнинг биринчиси бўлади, деб умид қиламиз”,-деди Сан-Францискодаги Uber раҳбари Уэйн Тинг.

Эслатиб ўтамиз: Uber халқаро такси хизмати кўрсатиш компаниясидир. Шу номдаги электрон илова орқали такси қидириш, чақириш ва хусусий ҳайдовчиларга йўл ҳақини тўлаш мумкин. Илова ёрдамида мижоз такси буюради ва унинг босган йўлини кузата олади. Тўлов банк карталари орқали амалга оширилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"