2020 йилда Япония кўчаларига ҳайдовчисиз таксилар чиқади

2020 йилда Япония кўчаларига ҳайдовчисиз таксилар чиқади

Япония ҳукумати тўрт йил ўтиб бир гуруҳ ҳайдовчисиз таксиларни йўлларга чиқармоқчи. Яқин йилларда ҳукумат қонунчиликка тегишлича ўзгаришлар киритади. Ҳайдовчисиз транспорт турини Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари чоғида намойиш этиш мўлжалланяпти.

Албатта, бу хизматни жорий этувчи ширкат бир қатор талабларни адо этишни зиммасига олади. Хусусан, ҳайдовчисиз автомобиль содир этган йўл-транспорт ҳодисасига ширкат жавоб беради. Қолаверса, бу хилдаги таксиларнинг барчаси масофадан кузатиш тизими билан жиҳозланади. Ҳамма таксилар мунтазам кузатиб турилади. Ҳукумат ушбу чоралар орқали йўловчилар хавфсизлигини таъминлашни режалаштирган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"