Мавсумий ва умуммавсумий шиналар ҳақида

Мавсумий ва умуммавсумий шиналар ҳақида

Ҳайдовчи мавсумий ёки умуммавсумий шиналарни, одатда, фойдаланиш қулайлиги ва ўзининг ҳамёнига қараб танлайди. Автомобилга қиш ва ёз учун алоҳида “пойабзал кийгазиш” қимматроққа тушади, мавсумий шиналарни қаерда сақлаш ташвиши ҳам бор. Бу вазиятда фаслтанламас (умуммавсумий) шиналар мақбул кўринади.

Кўпчилик ҳайдовчилар Continental, Hankook, Dunloop, Nokian ва Bridgestone шиналарини афзал кўради. Чунки уларнинг материали сифатли ва пишиқ ҳисобланади.

Қиш ва ёз учун алоҳида шинадан фойдаланганга етмайди. Мавсумига қараб шина сиртига тегишли расм туширилган бўлади. Қишки шиналар яхмалакда автомобилни сирғанишдан сақлайди, ёзгиси бўлса ўта иссиқ шароитда (хусусан, шаҳар иқлимида) хусусиятини йўқотмайди.

Ёзги ва қишки шинадан фойдаланишни истаганлар:

— бирмунча кўпроқ тўлайди;

— мавсумида алмаштириш учун вақт сарфлайди;

— аввалгисини сақлаш учун жой зарур.

Фаслтанламас шиналар алоҳида эътибор талаб қилмайди, ғилдиракка кийгизинг ва унутинг. Албатта, ортиқча ташвишни истамаган ҳайдовчи учун бу айни муддаодир. Сақлаш учун жой банд қилмайди, қайта кийгизиш учун устага югурмайсиз. Шунга қарамай уларнинг ўз камчиликлари бор.

— тез едирилиб кетади;

— диққат билан машина ҳайдаш талаб қилинади;

— ўта юқори ва ўта паст ҳароратга чидамсиз.

Умуммавсумий шиналардан ишлаб чиқарган завод тавсияси асосида фойдаланилса узоқроқ чидайди.

Янги шина харид қилишда синалган ва текширилган фирма маҳсулотини олишга ҳаракат қилинг.

Шиналар таснифи

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"