“Тошкент — Чорвоқ” йўналиши бўйлаб қулай автобуслар қатнови йўлга қўйилди

“Тошкент — Чорвоқ” йўналиши бўйлаб қулай автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Энди Чорвоққа етиб олиб янада осонлашди, дея хабар бермоқда “Новости Узбекистана” нашри. Қўйлиқ бозоридаги шоҳ бекатдан Чорвоқ йўналиши бўйлаб ҳар куни қулай сайёҳлик автобуси қатнашни бошлади.

Хабар беришларича, Orzu Trans компанияси “Тошкент – Чорвоқ” йўналиши бўйлаб автобуслар ҳаракатини йўлга қўйган. Автобус ҳар куни уч маҳал қатнайди — шаҳардан соат 8:30, 14:00 ва 18:00 да тоққа йўл олса, 6:00, 11:00 ва 16:00 да Тошкентга қайтади.

Бир томонга етиб олиш имконини берадиган чипта нархи киши бошига 6 минг сўм. Бу пул эвазига компания 50 йўловчига мўлжалланган, кондиционер билан жиҳозланган қулай автобусда манзилга етиб олиш имкониятини тақдим этади.

Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, рейс ҳали янги бўлгани учун, автобус ҳозирча йўловчилар билан тўлиб тошаётгани йўқ. Бироқ ёз мавсуми бошланиши билан вазият ўзгариши кутилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.