LADA Ўзбекистон бозорига қайтмоқчи

LADA Ўзбекистон бозорига қайтмоқчи

LADA автомобиль концерни Марказий Осиё минтақасида расмий дистрибютери бўлган “БИПЭК АВТО-АЗИЯ АВТО” компаниялари билан келишув имзолади.

“АвтоВАЗ ва БИПЭК АВТО ҳамкорликда Марказий Осиё бозорларида фаолият юритади. АвтоВАЗ президенти Андерссон ва “БИПЭК АВТО-АЗИЯ АВТО” компаниялари директорлар кенгаши раиси Анатолий Балушкин келишув имзолади”, — деб хабар берди концерннинг матбуот хизмати.

“Ҳозирда мижозга хизмат кўрсатишда ягона олий стандартлар киритиб, экспорт бозорларимиздаги дистрибютерлик тармоғини ислоҳ қиляпмиз. Россия ва Қозоғистондаги ҳамкорларимизнинг бу борада маҳорати АвтоВАЗ аввалдан кучли мавқега эга бўлган бозорларга муваффақиятли қайтишига умид бағишлайди”, деб вазиятни шарҳлайди Андерссон.

“БИПЭК АВТО” Россия ишлаб чиқарган автомобиллар савдоси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Мўғулистонда шуғулланади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#АвтоВАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"