Вьетнамда УАЗ автомобиллари йиғилади

Вьетнамда УАЗ автомобиллари йиғилади

Россиянинг “Соллерс” автоконцерни 2015 йил охирида УАЗ автомобилларини Вьетнамда йиғиш бўйича шартнома имзолаши мумкин. Автоконцерн соҳиби Вадим Швецовга асосланиб коммерсант сайти бу хабарни беради. Унинг сўзларига кўра, аввало, ҳамкорлик учун мамлакатлар “махсус эркин ҳудуд” барпо этиш бўйича ҳужжатлар тайёрламоғи лозим, бу Вьетнам бозорига чиқиш имконини беради. Сўнг эса йиғиш ишларини бошлаш мумкин.

“Соллерс” автомобилни Вьетнам маҳсулоти ҳисобланиши учун 40 фоиз маҳаллийлаштиришни кўзламоқда. Гап янги завод қуриш устида эмас, аввалдан мавжуд заводларга бирлашиб ишлаш устида кетмоқда. Компания Тинч океани минтақасига чиқиш учун Вьетнамни трамплин сифатида кўради. Режалар амалга ошса Австралия, Перу, Малайзии, Мексики ва Япония давлатларига экспорт имконияти туғилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#УАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"