Mercedes GLE 450 AMG 4Matic кроссоверини тақдим қилди

Mercedes GLE 450 AMG 4Matic кроссоверини тақдим қилди

MercedesBenz компанияси GLE кроссоверининг 450 AMG 4Matic номли мукаммаллаштирилган версиясини тақдим қилди. Янги авто ушбу серия бўйича C 450 AMG ва GLE 450 AMG Coupeдан сўнг учинчиси бўлди.

Модель 3,0 литрли бензинли V6 турбодвигатель билан жиҳозланган. Мотор қуввати 367 от кучига тенг, айлантириш моменти 520 Нм. Агрегат 9 поғонали 9GTRONIC автоматик узатмалар қутиси билан бирга ишлайди. Янги “тулпор” 100 км/соат тезликка эришиши учун 5,7 сония кифоядир. Энг юқори тезлиги 250 км/соат. Ўртача ёнилғи сарфи 100 кмга 8,6 литрдан ошмаслиги эътирофга лойиқ.

Янги модел Sports DirectSteer тизими билан жиҳозланди. Машина 5 хил юриш режимига эга: INDIVIDUAL, COMFORT, SLIPPERY, SPORT ва SPORT+. Аэродинамик тўсиқлар, олд бампер, газларни чиқариш қувурчаси хромланганлиги, радиатор панжараси, зангламас металлдан ясалган тепки ва 20 дюймли ғилдирак дисклари янги моделнинг ўзига хослигини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, MercedesBenz GLE кроссовери тақдимотини ўтган йили ўтказган эди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"