Интернетда янги Toyota Prius гибриди ҳақида маълумот тарқади

Интернетда янги Toyota Prius гибриди ҳақида маълумот тарқади

Машҳур Toyota автомобилсозлик компанияси вакиллари интернет тармоғида Prius гибриди тўғрисида хабар бердилар. Автомобиль ўтган ойда Фракфуртдаги мотор-шоуда дебютини ўтказди. Янги Toyota Priusнинг 1,8 литрли бензинли агрегати 97 от кучи билан таъминлайди. Электромотори эса 73 от кучига эга. Бу қурилма Prius аввалги версиясига қараганда 18 фоиз тежамкорроқдир. Двигателга совутишнинг янгича тизими, ўзгача цилиндр ўрнатилган.

Япон гибриди тормоз тизими такомиллашгани билан ажралиб туради. Қулоққа чалинган хабарларга кўра, 2016 йил бошида Европа автоишқибозлари бу автони 30 минг еврога харид қилишлари мумкин бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#гибрид

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"