“Веломоторс” Европага квадроцикл етказиб беради

“Веломоторс” Европага квадроцикл етказиб беради

Россиянинг “Веломоторс” компанияси ўз маҳсулотларини етказиб бериш бўйича бир қатор Европа мамлакатлари билан узоқ муддатли шартнома имзолади. 2016 йилда “Веломоторс” ЕИга 10 мингта квадроцикл етказиб берса, 2017-2018 йилларда бу сонни 25 мингтага чиқармоқчи.

“Веломоторс” квадроцикл, қордаюрар (снегоход), шунингдек, велосипед, мотоцикл ва бошқа мототехника ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания Миланнинг нуфузли EICMA кўргазмаси иштирокчиси. Европада тобора танилиб бормоқда.

Дастлаб “Веломоторс” квадроцикллари Stels номи остида европаликларга танилган. Stels транспортларига Росомаха 800 қордаюрари ва Guepard 800 квадроцикли киради. Ҳозирда веломоторсчилар ўз маҳсулотларини европача стандартларга мослаш ва мувофиқ сертификатлар олиш, шунингдек, синаш ишлари билан шуғулланмоқда.

Квадроцикл етказиб бериш бўйича 20 мамлакат билан шартнома имзоланган, ундан ташқари Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари вакиллари билан музокара олиб борилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"