Спортча руль 30 минг долларга сотилди

Спортча руль 30 минг долларга сотилди

Яқинда Нью Йоркда ўтказилган хайрия кимошди савдосида ғаройиб спортча руль сотилди. Momo компанияси томонидан махсус ишланган рулга машҳур актёр Пол Нюманнинг имзоси қўйилган.

Кимошдидан тушган маблағ оғир касал болаларни даволашга сарфланади. Тадбирни SeriousFun хайрия ташкилоти ўтказди. Пол Нюман бу ташкилотни 1988 йилда таъсис қилган.

Актёр Momo маҳсулотларини ҳамиша ёқтирганлигини таъкидлаб юрган. Унинг барча автомобилларига шу компанияга тегишли руль ўрнатилган. Momo мутахассислари, ҳаттоки, актёрга атаб Momo SeriousFun сериясини ишлаб чиқарган.

Нюманнинг рули кимошдида сотилган энг қиммат лот бўлди.

Momo компанияси Италиянинг Милан шаҳрида жойлашган бўлиб, автомобиллар учун жиҳоз ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"