Машинада қолдирилган болалар офтоб уришидан нобуд бўлмоқда

Машинада қолдирилган болалар офтоб уришидан нобуд бўлмоқда

Машинада қолдириб кетилган болаларни офтоб уриб нобуд бўлиш ҳодисаси сўнгги вақтда АҚШда тез-тез кузатилмоқда. Ота-оналар бу вақтда магазинда харид билан машғул бўлади. Бу муаммо тобора долзарблашиб боряпти.

АҚШнинг Миллий хавфсизлик Кенгаши таҳлилчилари келтирган маълумотга кўра, болалар ўлими ўтган йилнинг айни даврига солиштирганда уч баробар ортди. Бу йили 11 нафар америкалик болакай автотураргоҳга жойланган машинада қолдириб кетилган ва улар иссиқ натижасида дунёдан ўтган.

Ўз ўрнида айтиб ўтиш лозимки, ўтган йили офтоб уришидан 24 бола нобуд бўлган. Аммо 1998 йилги натижа бундан-да нохуш: 37 ҳолат қайд этилган.

Иссиқ машинада болани қолдириш кўра-била туриб уни оловга ташлаш кабидир. Чунки, одатда, болалар махсус ўриндиқларда хавфсизлик камарлари билан танғиб боғлангани учун иссиқдан қоча олмайди.

Сarzone.uz сайти ота-оналарни ҳушёр бўлишга ва бундай ҳолатларнинг гувоҳи бўлганда олдини олишга чақиради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"