Автомобиль ҳайдашнинг юрак ва белга таъсири бор

Автомобиль ҳайдашнинг юрак ва белга таъсири бор

Яқинда австралиялик олимлар ҳайдовчиларда тадқиқот ўтказиб, машина бошқаришнинг инсон аъзоларига салбий таъсирини аниқлашди.

Тадқиқот натижасига кўра, бир кунда камида бир соат рулда ўтирадиган одамнинг вазни бошқаларникидан 2,3 кг оғирроқ бўлади. Уларни чорак соатга кам машина ҳайдайдиган ҳайдовчилар билан таққослаб кўрилди. Узоқ машина бошқарадиган ҳайдовчиларнинг бел айланаси 1,5 смга кўпроқ чиқди. Тадқиқотда 34дан 65 ёшгача бўлган 2,8 минг нафар ҳайдовчи иштирок этди.

Мунтазам машина бошқарганда юрак хасталиги келиб чиқиш хавфи ошади. Чунки инсон организми юрак қон-томир касалликларига мойиллашиб қолади.

Шу сабабли ҳайдовчилар ўз саломатликларига бефарқ бўлмасликлари тавсия этилади. Шифокорлар ҳафтасига камида 150 дақиқани кунда эрталаб юриш ёки югуришга сарфлаш кераклигини таъкидлайди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"