Volkswagen 30 турдаги электромобиль ишлаб чиқармоқчи

Volkswagen 30 турдаги электромобиль ишлаб чиқармоқчи

Яқин ўн йил ичида немис автоконцерни 30 хил элекромобиль ишлаб чиқаришни мақсад қилди, улар умумий савдо ҳажмининг 20-25 фоизини ташкил этади. 2025 йилга бориб “Фолксваген” йилига 2-3 млн электромобиль ишлаб чиқаради. Бу маълумотни компания раҳбари Маттиас Мюллер “Together — Strategy 2025” концернни ривожлантириш стратегияси тақимотида айтиб ўтди.

Ҳозирда концерн ишлаб чиқарадиган электрокарлар қаторига  Volkswagen e-Up, e-Golf ва Audi R8 e-tron, Audi A3 ва Q7, Porsche Cayenne ва Panamera, шунингдек, Volkswagen Golf ва Passatнинг гибрид модификациялари киради.

Электромобиллар бўғимини ошириш учун Volkswagen “Тесла”нинг Гигафабрикасига тенглашадиган батарея заводини қурмоқчи. Завод қурилишига 10 млрд евро сарфланади. Компаниянинг Волфсбургдаги қароргоҳидан 50 км узоқликда жойлашади.

Бундан ташқари 2021 йилда “Фолксваген” тамоман автоном авторусумни мустақил ишлаб чиқаради. Шунингдек, Осиё давлатлари учун ҳамёнбоп автомобиль ишлаб чиқариш ҳам режасида бор.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"