Қозоғистонда Ladaнинг уч янги русумини йиғиш бошланди

Қозоғистонда Ladaнинг уч янги русумини йиғиш бошланди

Қўшни Қозоғистоннинг “Осиё Авто” заводида “Лада” йиғила бошлангани ҳақида корхонадаги манбалар хабар тарқатди. Ахборотга кўра, йиғилган машиналар фақат Қозоғистон ҳудудида сотилади.

Ўскемен (Уст-Каменогорск) шаҳрида жойлашган ушбу завод Lada Priora янги версиясини ҳам ишлаб чиқаради. Ҳозирча, бу русум ҳақда тўлиқ маълумот йўқ. Келгуси йил бошидан эса XRAY кроссовери ҳам завод авторусумлари сафига қўшилади.

Шу кунларда куздан бошлаб Lada русумлари арзонлашиши ҳақида гап-сўз тарқалди, бироқ расмий тасдиғини топганича йўқ. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган барча автомобилларни имтиёзли кредит дастури асосида харид қилиш мумкин бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"