Покистонлик йўл тиқинини юзага келтирмайдиган трайк лойиҳасини тузди

Покистонлик йўл тиқинини юзага келтирмайдиган трайк лойиҳасини тузди

Билол Хон исмли покистонлик дизайнер шаҳар йўлларидаги тирбандликни йўқотиш бўйича ўз таклифини берди. У лойиҳалаштирган Vector номли трайк йўл тиқинларини юзага келтирмайди.

Vector нишона нусхасида биргина ҳайдовчи ўриндиғи бор холос. Орқа ғилдираклари ҳаракатга келтиради. Шассиси анъанавий трайк технологияси асосида тайёрланган.

Трайкнинг айрим афзалликларига қарамасдан танқид қилувчилари топилди. Vector туби жуда паст ишланган, оғирлик маркази баланд, ишлаб чиқарилиши учун эса катта харажат лозим. Шунингдек, қайси транспорт категориясига мансублиги ҳам ҳал этилмаган. Данаксимон трицикл на мотоцикл, на автомобилга ўхшайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"