Энди автомобиль маркаси ва нархини аниқлаш учун суратга олиш кифоя

Энди автомобиль маркаси ва нархини аниқлаш учун суратга олиш кифоя

Илгари автомобиль маркаси ва баҳосини аниқлаш учун iPhoneдан фойдаланилган. Аниқроғи, “айфон”нинг машҳур иловаси машина савдо-сотиғида кўмакчи бўлган.

Бироқ илованинг алгоритмида расмни “таниб” машина кўрсаткичларига интеграциялаштириш амалга оширилмаган эди. Янги иловани эса auto.ru сайти тузди.

Ўзингизга ёққан автомобиль ҳақида батафсил маълумот олиш учун уни расмга тушириш кифоя. Иловадаги “Угадать” (Топиш) ва “Распознать” (Таниш) менюлари орқали машина тавсифи, нархи ва бошқа хусусиятларини билиб оласиз.

Илова тузувчилари 6 млнга яқин фотосурат ёрдамида дастурга интеллектуал тизим жойлаган. Шу билан бирга Яндекснинг компьютерча кўриш технологиясидан фойдаланилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"