SPORT Mode функцияли Spyder F3-S трицикли ишлаб чиқарилди

SPORT Mode функцияли Spyder F3-S трицикли ишлаб чиқарилди

Канаданинг квадроцикл ишлаб чиқарувчи Can-Am ширкати Spyder F3-S (SPORT Mode) трайкини тақдим этди. Бу 2017 йил русумидир. Шиддатни севадиган ҳайдовчи ”SPORT Mode” функцияси ёрдамида осонгина дрифни амалга ошира олади.

Трициклга “ақлли” электроника жойланган бўлиб, асос версиясида АБС, барқарорлик назоратчиси ва трекшн-контрол (противобуксовочная система) мавжуддир.

Трициклни 1330 см кубли уч цилиндрли двигатель ҳаракатлантиради. Мотор 115 от кучига эга. Spyder F3-S Brembo тормоз тизими, FOX Podium амортизаторлари, замонавий диод чироқлар билан жиҳозланган.

Can-Am ширкатининг Spyder F3-S 2017 бўғимига мансуб барча трициклларига 24,4 литрли ёнилғи баки ўрнатилган. Харидор олти поғонали механик ёки ярим автоматик қутили версияларини танлаш имконига эгадир.

Ҳозирги кунда Spyder F3-S АҚШда сотилмоқда, нархи 21 249 долларни ташкил этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"