Mahindra компанияси Pininfarina бренди остида “Тесла”нинг рақобатчисини тайёрлайди

Mahindra компанияси Pininfarina бренди остида “Тесла”нинг рақобатчисини тайёрлайди

Mahindra & Mahindra компанияси Tesla Motors фирмаси автомобиллари рақобатлашиш мақсадида электр суперкарлар ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Янги моделни 2015 йилда ҳиндлар тасарруфига ўтган Pininfarina бренди остида ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

“Бизнинг тушунчамиз бўйича, Pininfarina мутлақо мустақил бренд. Гуруҳимиз аъзосига айланган компания энди нафақат дизайн ва технологияларни улашиши, балки ўз автомобилини ишлаб чиқиши ҳам мумкин — авваллари Pininfarina’да бунақаси бўлмаган”, — дея қайд этди Mahindra & Mahindra директорлар кенгаши раиси Ананд Маҳиндра.

2016 йил мартида Женева автосалонида намойиш этилган H2 Speed прототипи Pininfarina кузов ательесининг сўнгги ишланмаси ҳисобланади. Концепт-кар пойга машиналарига хос созламалар билан таъминланган иккита электр-мотор билан таъминланган бўлиб, 3,4 сонияда “юзга” чиқади, энг юқори тезлиги — соатига 300 километр.

H2 Speed

H2 Speed

Mahindra & Mahindra 2015 йил охирида, ательенинг 76,06 фоиз акциясини сотиб олганидан сўнг “Пининфарина”нинг соҳибига айланган эди. Норасмий маълумотларга кўра, савдо қиймати 168 миллион еврога тенг бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.