Ингушия раҳбари йўл сифатини ўзининг машинасида текширди

Ингушия раҳбари йўл сифатини ўзининг машинасида текширди

Ингушиянинг аҳоли яшаш пунктларида қайта қурилган йўлларни текшириб кўриш учун Ингушия раҳбари Юнусбек Ёвқуров ўзининг Mercedes автомобилида борди.

Юнусбек Ёвқуров машинасига ўтириб текширув кортежини ўзи бошлаб борди. Назран районидаги янги йўлларни ва кўприкни кўздан кечирди.

Аҳоли пунктлари бўйлаб тушган йўллар Ёвқуровга манзур бўлди. Аммо автомобиль ўтадиган кўприк олдидаги йўлга асфальт ётқизиб улгурмаганликларидан Ингушия раҳбари аччиқланди. Бу камчиликни тўғрилаш бўйича дарҳол янги буйруқ берилди. Шунингдек, кўрсатилган йўл қисмида ҳайдовчиларнинг хавфсизлиги учун қўшимча тўсиқ барпо қилишга топшириқ берилди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"