Электромобиль учун аккумулятор ишлаб чиқариш кескин ортади

Электромобиль учун аккумулятор ишлаб чиқариш кескин ортади

Panasonic корпорацияси литий-ионли батареяларга талаб шиддат билан ортишини маълум қилди. Япон корпорацияси яқин йиллар ичида савдо ҳажми икки баробарга ўсишини башорат қиляпти.

2019 йилга бориб савдо битимларининг умумий миқдори 4 млрд долларга етиши мумкин. Бу 2016 йилда кутилаётган кўрсаткичдан уч баробар ортиқ эканлигини “Панасоник” ижрочи директори Кенжи Тамура айтиб ўтди.

Panasonic Невададаги Teslaнинг “Гигафабрика”сига 1,6 млрд долларгача сармоя киритишни мўлжалламоқда. Мақсад: Model 3 седани бозорга чиққанида батареяларга талаб ошишига тайёр туришдир. Япон корпорацияси Tesla Model 3 электрокарига батарея етказиб берувчи энг ишончли ширкат эканини эслатиб ўтамиз.

Tesla бош директори Элон Маск 2018 йилга бориб йилига 500 мингтагача транспорт воситаси ишлаб чиқаришни режалаштираётганини шу йилнинг апрелида айтган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"