Tesla раҳбари “янги махфий режаси”нинг учини чиқарди

Tesla раҳбари “янги махфий режаси”нинг учини чиқарди

“Teslaнинг мутлақо янги махфий режаси устида ишлаяпмиз. Иккинчи қисм. Шу ҳафтанинг охирида эълон қилишимга умид бор”, деб ёзди Twitter саҳифасига Tesla Motors раҳбари Элон Маск.

Ҳозирги вақтда тилга олинган лойиҳа тўғрисида бирор маълумот йўқ. Аммо Маск бошқа хабарида компания “Тесла батареяси ва Қуёш энергиясини мукаммал уйғунлаштирган гўзал маҳсулот” тайёрлаётганига шама қилди. Шунингдек, қуёш батареялари ишлаб чиқарувчи SolarCity ширкатига “Тесла”нинг эгалик қилиш нияти бор.

Quartz нашри “Тесла”нинг янги лойиҳаси уй хўжаликлари учун махсус яратилган, қуёш энергиясини тўплаб Tesla аккумуляторларига узатувчи энергетик тизим эканлигини тахмин қилди.

Айтиб ўтиш керакки, назарда тутилган лойиҳа ҳақида расмий хабар йўқ, сўнгги кунларда эса “Тесла”нинг иши олға кетмаяпти. Компания акцияларининг нархи тушиб кетди, шунингдек, автопилот режимидаги электромобиллари бир нечта ЙТҲ содир қилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"