Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариши мумкин

21 июль куни Қозоғистоннинг “СарыаркаАвтоПром” компаниясининг техник мутахассисларидан иборат делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлади, деб ёзмоқда khabar.kz сайти. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембоев икки давлат ўзаро ҳамкорликда янги авторусум ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариши мумкинлигини айтди.

“СарыаркаАвтоПром” компанияси Toyota, Hyundai, SsangYong, Geely, JAC авторусумлари ва Iveco махсус техникасини ишлаб чиқаради.

Қозоғистон делегацияси “Самарқанд автомобиль заводи”, GM Uzbekistan, JV MAN Auto – Uzbekistan корхоналарида бўлади. Делегация таркибидаги инженерлар, нафақат, умумий мавзуларни, балки ҳамкорлик лойиҳаси бўйича аниқ масалаларни муҳокама қилишади.

Ерик Утембоев асл мақсад “Қозоғистон ёки Ўзбекистонда ясаладиган автомобилларни қайта ишлаб чиқариш эмас, иккала мамлакат ва бошқа давлат бозорларида харидоргир бўлган, ҳамкорларнинг ҳеч бири ишлаб чиқармайдиган русумларни топиш” эканлигини қайд қилди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"