General Motors илк ҳайдовчисиз автомобилини сотмоқчи эмас

Изоҳ

General Motors концернининг энг яхши мутахассислари ҳайдовчисиз автомобиль яратиш устида иш бошлаганлари маълум. Хўш, машинани тайёрлаб бўлгач, сотмасликларининг сабаби нима?

Журналистлар концерннинг бош инженери билан суҳбатлашиб бунга аниқлик киритишди. Маълум бўлишича, автомобиллар Lyft компаниясига ўтказилади. Lyft бу Uberга ўхшаш киракашлик хизмати ҳисобланади.

Концерн Lyftга беш юз миллион доллардан ошиқ сармоя киритди. Бунинг эвазига киракаш компания GM автомобилларининг самарадорлигини исботлаб беради. Дарвоқе, GM ҳайдовчисиз автомобили электрга ишлайди. Гап-сўзларга кўра, унинг асосида Bolt EV платформаси ётади.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг