ЖАРлик инженер ўз орзуидаги спорткарни ясади

Изоҳ

Жанубий Африка Республикаси фуқароси Моисей Нгобени болалигида ўз спорт автомобили бўлишини орзу қиларди. Улғайиб инженер-электрик касбини эгаллагач, орзусини рўёбга чиқариш учун Chevrolet Corvette автомобилини ясади. Бунга 240 000 ранд (16 700 доллар) сарфлади. ЖАРда бу пулга минилган “Корвет”дан бир қанча сотиб олиш мумкин, аммо ўз қўлинг билан ясаганга нима етсин?

Купега 1998 йилга мансуб BMW 318i русумининг 118 от кучига эга мотори ўрнатилди. Мотор BMWда 250 км/соат тезликка эришарди, аммо Моисейнинг қўлбола машинасида 206 км/соатга чиқади холос. Спорткарнинг олд ойнаси VW Caddy, фаралари Audi TT 2011, орқа чироқлари Nissan GT-R автомобилларидан олинган. Ён ойналари эса BMW M3га тегишли. Моисей электрик эмасми, спорткарига двигателни масофадан ўт олдириш тизимини ўрнаштирди.

Дарвоқе, 1998 йилда ишлаб чиқарилган BMW 3-Series, ҳатто, тугмали ўт олдириш механизми билан жиҳозланмаганини эслаб ўтиш жоиз.

https://youtu.be/S5JhDRHmDDE

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг