“Тесла”нинг биринчи минивэни яратилади

“Тесла”нинг биринчи минивэни яратилади

Элон Маскнинг компанияси электромобиллари сафига янги минивэн қўшилади. Минивэн Model X йўлтанламаси платформасида ясалади. Бу ҳақда Элон Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирди.

Маск, бундан ташқари, Model Y ҳақида тарқаган гап-сўзларни ҳам тасдиқлади. Ўтган йилнинг кузида дунё ОАВлари янги русум ишлаб чиқарилиши тўғрисида жар солган эди. У “Тесла”нинг иккинчи кроссовери бўлиши кутиляпти. Аммо кейинроқ ушбу хабар негадир ўчирилган.

Ўтган ойнинг ўрталарида компанияни ривожлантириш бўйича Элон Маскнинг батафсил режалари эълон қилинди. Унда электрли шаҳар автобуси ва юк машинаси ишлаб чиқарилиши ҳақида сўз боради. Премьера 2017 йилга мўлжалланган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"