Олимлар ғилдиракни бошқатдан ихтиро қилмоқчи

Олимлар ғилдиракни бошқатдан ихтиро қилмоқчи

Ғилдиракнинг доира шаклига барча ўрганган. Айнан думалоқ шакл ғилдирак учун энг мувофиқлиги асрлар тажрибасидан ўтган. Дарҳақиқат, ғилдираги тўртбурчак ёки учбурчак бўлган транспорт воситасида сайр қилиш бизни унча севинтирмаслиги аниқ. Бироқ замонамиз олимлари ғилдиракнинг бу шаклини сақлаб қолиш тарафдори эмас. Улар ғилдиракка мослашувчан хусусият бермоқчи, токи йўлида учраган тўсиқ шаклига кириб айланиб ўтсин.

Германиялик мутахассислар ғалати ғилдирак ихтиро қилишди ва Мисрга тегишли қадимий рамз Уроборос шарафига Ourobot дея аталди. Уроборос думини тишлаётган илон демакдир. Янги ғилдирак танк занжирини эслатади. 12 сегментдан иборат бўлиб, ҳар бирида алоҳида мотор ва қандай юзада ҳаракатланаётганини сезувчи босим сенсори бор. Агар текис юзада ҳаракатланса, ғилдирак анъанавий шаклда юради. Йўлда дўнглик учраса Ourobot шаклини ўзгартириб, унга мослашади.

Ҳар тўкисда бир айб деганларидек, инновацион ғилдиракнинг бир айби бор – бурила олмайди. У фақат тўғрига юради. Аммо олимлар бу камчиликни ҳам бартараф қилиш арафасида. Қуйидаги видеони томоша қилиб келажак транспортининг ғилдираги тўғрисида тасаввурга эга бўлинг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"