Tesla Model X автопилоти ҳайдовчисининг ҳаётини сақлаб қолди

Tesla Model X автопилоти ҳайдовчисининг ҳаётини сақлаб қолди

Ўтган сешанба куни Тесла автомобили билан боғлиқ ғоят қизиқ ҳодиса рўй берди. Журналистларнинг айтишича, Жошуа Ниалли исмли 37 ёшдаги ҳуқуқшунос Tesla Model X электромобилига ўтириб уйга йўл олди.

У йўлда автопилотни ишга туширди. Ниалли ҳайдовчисиз автомобиль автоҳалокатга учраб туриши ҳақида биларди, аммо ушбу функцияга ишонганидан тез-тез ишлатиб турарди.

Йўлда у кўкрагида қаттиқ оғриқ сезди ва натижада ҳушини йўқотди. Ниалли атиги бир неча км йўл босганди. У ҳушидан кетмасдан аёлига қўнғироқ қилишга улгурди холос. Аммо электромобиль шифохонага ўзи етиб борди ва шифокорлар тегишли ёрдамни кўрсатишга улгурди.

Шифокорлар ҳуқуқшунос мўъжиза туфайлигина омон қолганини таъкидлашди. Текширув натижасида унинг ўпкасидаги қон томирлари тиқилиб қолгани аён бўлди. Бу ҳол ўлим билан якун топиши ҳеч гап эмас эди.

Ҳуқуқшуносни шифохонага автопилот мустақил ҳолда етказиб келганлиги омманинг қизиқиши ва муҳокамаларига сабаб бўлди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"