Дами чиққан ғилдиракдан ҳам пул ишласа бўлади

Дами чиққан ғилдиракдан ҳам пул ишласа бўлади

“Шум бола” фильмида Султон ўғрининг “эгасини рози қилиб” пул олиш услуби бор. Яъни ўлжасини аввал атайдан оғир аҳволга солади, сўнг ўз ёрдамини таклиф қилади.  Қуйидаги хабаримиз қаҳрамони ўғирлик қилмаса-да, фаолият тури Султон ўғрини эсга солади.

Чехиянинг Кладно шаҳри полициячиси маҳаллий ҳайдовчиларга кутилмаган хизмат турини таклиф этаётган бир чаққон йигитни қўлга олди.

Vinegret.cz сайтининг хабарига кўра, у автотураргоҳдаги машиналар ғилдирагининг дамини чиқариб, эгаси етиб келгач, ғилдиракни алмаштириб бериш учун ўз хизматини таклиф қиларди.

“Тадбиркор” чех йигити фақат аёлларни чув туширарди. Овига биринчи бўлиб илинган аёл унга раҳмат айтиб 100 крон (тахминан 3,7 евро) хизмат ҳақи тўлади. Иккинчи сафар эса бошқа аёл ҳайдовчи 200 крон ташлаб кетди.

“Кўнгилли ёрдамчи” йигитга жарима солинди ва қилаётган иши қонунга хилофлиги уқтирилди. Шина алмаштирувчи йигит бўлса, аёллар ўзлари рози бўлиб пул берганлиги билан ўз қилмишини оқлашга уринди. Маълум бўлишича, пул унга сигарет сотиб олиш учун керак экан 🙂

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"