Tesla Model S симсиз зарядланади (Видео)

Tesla Model S симсиз зарядланади (Видео)

АҚШнинг  Evatran компанияси электромобиллар учун симсиз зарядлаш технологиясини яратди. Plugless Power номли индуктив зарядлаш тизими тез орада Tesla Model S электрокарига қўлланилиши айтилмоқда.

Автомобилни зарядлаш учун ҳайдовчи уни Plugless зарядлаш қурилмасининг олдида тўхтатса кифоя. Платформа ва электрокарга ўрнатилган модуллар барча ишни автоном режимда бажаради. Тизим 7,2 киловатт кўрсаткичда автомобилни зарядлайди. Бу бир соатда ўртача 33 км йўл босишга етади.

Ҳозирча Plugless Power технологияси фақат Tesla Model S электрокарида ишлайди.  Evatran ушбу технологияни Chevrolet ва  Nissan компанияларига ҳам таклиф қилган.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.