Ravon R4 седани Москва автосалонида намойиш этилди

Ravon R4 седани Москва автосалонида намойиш этилди

Ravon бренди Москва халқаро автосалонида янги R4 седанини намойиш этди. Бу ҳақда «Авто@Mail.ru» хабар бермоқда, деб Daryo.Uz ёзмоқда.

Илгарироқ GM Uzbekistan Москвада Ravon брендини тақдим этиб улгурган эди. Шунга қарамай, бренд Россия бозорининг ўзи учун муҳимлигини кўрсатди, дейилади материалда.

2-63-680x454

Журналистлар Россия бозорига Chevrolet Cobalt седани бошқа ном остида қайтаётганига эътибор қаратди. Ravon R4 нинг ташқи кўриниши Cobalt’дан радиатор панжарасидаги тафовут ҳамда капотдаги қалқонча билан фарқланади. Техник кўрсаткичлар эса фарқланмайди — R4 1,5 литрли, 105 от кучига эга мотор билан жиҳозланган бўлиб, у 5 босқичли механик ва 6 диапазонли автомат трансмиссия билан уйғунликда ишлаши мумкин.

3-58-680x454

Ravon’нинг расмий вакиллари машина Россия бозорларида ноябрда пайдо бўлишини эътироф этмоқда.

Мавзу:

#Ravon R4

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.