Тошкентда Нукус кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини боғловчи Авлиёота кўчаси очилди (фото ва видео)

Тошкентда Нукус кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини боғловчи Авлиёота кўчаси очилди (фото ва видео)

Тошкентда Нукус кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини боғловчи Авлиёота кўчаси очилди. Бу ҳақда ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Facebook’даги гуруҳларида фото ва видеохабарлар қолдирилган, деб Daryo.uz ёзмоқда.

Авлиёота кўчаси Нукус кўчасидан Тошкент вокзалига чиқиш, Кичик ҳалқа йўлидан эса Миробод деҳқон бозорига бориш имконини берувчи қисқа йўллардан биридир.

Аввалроқ Ойбек кўчасининг Нукус кўчасидан Тошкент вокзалига олиб чиқувчи бўлаги ёпилиб, унинг ўрнида аҳоли учун кўкаламзорлаштирилган дам олиш ҳудуди ташкил этилиши маълум қилинган эди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.